Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Андорра икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 04.11.2025 · 13:15 · 182 views
Ўзбекистон ва Андорра икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Андорра икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоевнинг Андорра Князлиги ташқи ишлар вазири Имма Тор Фаус билан учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Андорра ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, экология ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Вазир ЮНEСКОнинг 43-Бош конференцияси Самарқанд шаҳрида юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлаб, унинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан маданий мулоқот, фан ва таълим соҳаларида олиб борилаётган оқилона сиёсати самараси эканини қайд этди.

Учрашув якунида томонлар икки давлат ўртасидаги ишончли ва дўстона муносабатларни янада кенгайтиришга тайёрликларини билдирдилар.