Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Афғонистон фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily · 06.04.2026 · 17:10 · 203 views
Ўзбекистон ва Афғонистон фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Афғонистон фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги делегациянинг Қобул шаҳрига хизмат сафари доирасида Афғонистон Бош вазирининг ижтимоий соҳа бўйича ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда фармацевтика соҳасида кооперацияни ривожлантириш, дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар импорти бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, Афғонистон фармацевтика бозори ҳажми тахминан 1 млрд. АҚШ долларини ташкил этиши қайд этилди. Шу билан бирга, Афғонистон аҳолисини сифатли ва арзон нархлардаги дори воситалари билан таъминлашда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг имкониятлари юқори экани таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дори воситаларининг сифатига бўлган ишонч юқори эканини алоҳида қайд этиб, ушбу йўналишда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, афғон корхоналари билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда фармацевтика маҳсулотлари импортини тизимли равишда ташкил этиш бўйича келишувларга эришиш истиқболлари муҳокама қилинди.