Ўзбекистон ва Афғонистон 4,5 миллион долларлик шартномаларни имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармон доиралари 4,5 миллион долларлик савдо шартномаларини имзолади. Бу ҳақда Tasnim хабар бермоқда.
«Толибон»нинг Саноат ва савдо вазирлиги маълум қилишича, икки давлатнинг хусусий сектор вакиллари умумий қиймати 4,5 миллион долларга тенг бўлган шартномаларни имзолаган.