Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Ўзбекистон Украинага маиший техника етказиб беришни бошлади

UzDaily · 11.11.2016 · 17:36 · 504 views
Ўзбекистон Украинага маиший техника етказиб беришни бошлади
Ўзбекистон Украинага маиший техника етказиб беришни бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон “Artel” савдо белгиси остида Украинага маиший техника етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Киев шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси маълумотларига кўра, “Artel” савдо белгиси остидаги биринчи маиший техника Украинага етказиб берилди ва улар сотувга чиқарилди.

Матбуот анжумани давомида Украинадиги Ўзбекистон элчиси Алишер Абдуалиев маиший техника ва электроникани ишлаб чиқариш Ўзбекистон саноатининг муҳим тармоқларидан бири дея таъкидлади.

Элчининг қайд этишича, ҳозирда “Artel” савдо белгиси остида Украина бозорига кир ювиш машиналари ва газ плиталари етказиб берилди. Яқин орада эса телевизор ва совуткичлар ҳам етказиб берилади.

UzDaily · 👁 504 views · 11.11.2016 · 17:36