Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон U23 Осиё чемпионатида уч медални қўлга киритди

UzDaily таҳририяти · 12.07.2026 · 11:10 · 19 views
Ўзбекистон U23 Осиё чемпионатида уч медални қўлга киритди

Ўзбекистон U23 Осиё чемпионатида уч медални қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Ордос шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича U23 Осиё чемпионатининг навбатдаги мусобақа кунида Ўзбекистон терма жамоаси икки олтин ва бир кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақа ғолиблари қаторидан 800 метрга югуриш баҳсларида биринчи ўринни эгаллаган Жонбиби Ҳукмова ҳамда баландликка сакраш баҳсларида олтин медаль соҳиби бўлган Валерия Горбатова ўрин олди.

Терма жамоа ҳисобига яна бир медални баландликка сакраш мусобақаларида кумуш медаль соҳиби бўлган Барнохон Сайфуллаева келтирди.

Енгил атлетика бўйича U23 Осиё чемпионати Хитойнинг Ордос шаҳрида давом этмоқда.