Ўзбекистон U-17 Осиё кубоги чорак финалида Кореяга қарши ўйнайди
Ўзбекистон U-17 Осиё кубоги чорак финалида Кореяга қарши ўйнайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Саудия Арабистонида ўтаётган Осиё кубогида иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби аниқланди. Сергей Чигодаев бошчилигидаги жамоа Корея Республикаси терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон жамоасининг рақиби C гуруҳи учрашувлари якунларига кўра маълум бўлди. Корея Республикаси терма жамоаси Яман билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади, Вьетнам эса БАА устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Гуруҳ босқичи натижаларига кўра, Вьетнам олти очко билан биринчи ўринни эгаллади. Корея Республикаси эса беш очко тўплаб, плей-офф босқичига иккинчи ўрин билан йўл олди.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси терма жамоалари ўртасидаги чорак финал учрашуви 16 май куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиши режалаштирилган.