Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон U-17 жамоаси ЦСКА устидан ғалаба қозонди

Дилафруз Ниязова · 24.07.2025 · 12:35 · 447 views
Ўзбекистон U-17 жамоаси ЦСКА устидан ғалаба қозонди
Ўзбекистон U-17 жамоаси ЦСКА устидан ғалаба қозонди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг ўсмирлар терма жамоаси (17 ёшгача) Россия пойтахти Москвадаги «Октябрь» стадионида ЦСКА жамоасининг ёшлар таркибига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Курашларга бой кечган беллашувда ўзбекистонлик футболчилар 1:0 ҳисобида минимал ғалабага эришди. Ягона ва ғалаба голини Абубакир Шукуруллаев урди.

Ушбу ўйин жамоамизнинг шу йил Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни доирасида ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпиони ҳисобланади.