Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айдер Қурбоев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-16 иккинчи учрашувда ҳам Қозоғистон U-17 терма жамоаси билан дуранг ўйнади.
Учрашувнинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Яҳё Бахтиёров икки марта гол урди. Яна бир голга жамоа сардори Азизилло Эркинжонов муаллифлик қилди.
Учрашув дуранг билан якунлангани сабабли асосий вақтдан сўнг пенальтилар серияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув ҳам дуранг билан якунланган — 4:4. Шу тариқа, Айдер Қурбоев бошчилигидаги ҳар икки учрашувнинг асосий вақти бир хил натижа билан якунланди.