Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қатар элчиси билан учрашди

Дилафруз Ниязова · 04.09.2025 · 22:16 · 418 views
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қатар элчиси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қатар элчиси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 сентябрь куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашди.

Суҳбат чоғида ўзаро алоқалар кун тартибида турган долзарб мавзулар ҳамда жорий йил 21 август куни Доҳада икки давлат ташқи ишлар вазирлари даражасида бўлиб ўтган Мувофиқлаштирув кенгашининг илк йиғилиши доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.