Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Терхи Хакалага ЕИ билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 04.12.2024 · 21:11 · 502 views
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Терхи Хакалага ЕИ билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Терхи Хакалага ЕИ билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашув ўтказди. Хакала хоним Ўзбекистондаги ўз миссиясини якунламоқда.

Вазир Терхи Хакалага Ўзбекистон, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор қилди. Шунингдек, келаси йили Самарқанд шаҳрида ўтказилиши кутилаётган "Марказий Осиё — Европа Иттифоқи" Саммитига алоҳида эътибор қаратди.