Ўзбекистон

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Япония элчиси билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Б. Усманов Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Такаши Ҳатори билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги Ўзбекистон-Япония кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, жорий йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси юзасидан фикр алмашилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.