Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Жанубий Корея элчиси билан учрашди

Беҳзод Ҳожиматов · 22.12.2024 · 09:34 · 399 views
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Жанубий Корея элчиси билан учрашди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Жанубий Корея элчиси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жанубий Корея элчиси Вон До Ённи қабул қилди.

Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, ҳамкорликнинг динамик ривожланиши ва қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши қайд этилди.

Мулоқот чоғида эришилган келишувларни бажариш ва Ўзбекистон ҳамда Корея ҳукумати ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттиришнинг муҳимлиги алоҳида таъкидланди.