Ўзбекистон Рақобат қўмитаси ТДТ йиғилишида иштирок этди
Ўзбекистон Рақобат қўмитаси ТДТ йиғилишида иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси раҳбарияти бошчилигидаги делегация жорий йил 11-13 июнь кунлари Озарбайжон Республикасининг Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо ва кузатувчи давлатлар рақобат органлари раҳбарларининг 3-йиғилишида иштирок этди.
Тадбирда Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия ва Шимолий Кипрнинг рақобат органи раҳбарияти иштирок этишди.
Ушбу йиғилиш Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган халқаро платформа бўлиб, иштирокчилар ўртасида ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилиш, соғлом рақобатни ривожлантириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилиши назарда тутилган.
Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар рақобат органлари раҳбарларининг 3-йиғилиши ҳамда тадбир доирасида панель муҳокамаларида нутқ сўзлади ҳамда сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий трансформация ва чора-тадбирлар бўйича маълумот берди.
Тадбирлар якунида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар рақобат органлари раҳбарларининг 3-йиғилиши якуни бўйича Коммюнике имзоланди ва қардош мамлакатларимизнинг рақобат органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳамда рақобат муҳитини янада яхшилашга хизмат қилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.