Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчисини таваллуд куни билан табрикладиЎзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчисини таваллуд куни билан табриклади

Дилафруз Ниязова · 29.06.2025 · 17:15 · 432 views
Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчисини таваллуд куни билан табрикладиЎзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчисини таваллуд куни билан табриклади
Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчисини таваллуд куни билан табриклади  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, қардош Туркманистонга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг замонавий Туркманистонни барпо этиш ва изчил ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро нуфузини ошириш, Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон Президентига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.

Кейинги йилларда, энг аввало, мамлакатларимиз етакчиларининг мунтазам учрашувлари туфайли икки томонлама ҳамкорликда мисли кўрилмаган юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Идоралар ўртасида яқин ва сермаҳсул алоқалар йўлга қўйилган, товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми ортмоқда. Муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, жумладан, "Шовот - Тошовуз" чегараолди савдо зонаси қурилиши якунланмоқда. Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар амалга оширилмоқда. Қўшма Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари, Ҳудудлараро форумни ўтказиш режалаштирилган.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди.