Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Магдебургдаги фожиа муносабати билан Германияга ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 21.12.2024 · 18:47 · 413 views
Ўзбекистон Президенти Магдебургдаги фожиа муносабати билан Германияга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Магдебургдаги фожиа муносабати билан Германияга ҳамдардлик билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент Шавкат Мирзиёев Германиянинг Магдебург шаҳрида юз берган фожиа оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Франк-Вальтер Штайнмайерга таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез орада шифо топишини тилади.