Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбeкистон Прeзидeнти ҳамдардлик изҳор этди

Беҳзод Ҳожиматов · 30.07.2016 · 15:49 · 406 views
Ўзбeкистон Прeзидeнти ҳамдардлик изҳор этди
Ўзбeкистон Прeзидeнти ҳамдардлик изҳор этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 28-июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония Бош вазири Шиндзо Абега 26-июлда Сагамиҳара шаҳридаги ногиронлар уйида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиавий ҳодиса муносабати билан мактуб йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.