Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Пекинда қашшоқликни камайтириш моделини тақдим этди

UzDaily · 29.05.2026 · 10:00 · 151 views
Ўзбекистон Пекинда қашшоқликни камайтириш моделини тақдим этди
Ўзбекистон Пекинда қашшоқликни камайтириш моделини тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва меҳнат тадқиқотлари институти ҳамда Хитойнинг Камбағалликни қисқартириш халқаро маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.\

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жураев бошчилигидаги делегация ҳамда бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида ўтказилаётган 2026 йилги Халқаро камбағалликни қисқартириш ва тараққиёт форумида иштирок этмоқда.

Форум доирасида M.Jurayev Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича миллий модель, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, маҳаллаларни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маъруза қилди.