Ўзбекистон от спорти соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон от спорти соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон от спорти соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Евроосиё от спорти ассоциацияси президенти, Россия от спорти федерацияси раҳбари Марина Сечина бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон томонидан Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, мамлакат йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев иштирок этишди.

Айни пайтда Тошкентда конкур бўйича нуфузли мусобақалар ўтказилмоқда. Музокараларда томонлар от спорти йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашиш мавзуларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, конкур бўйича Жаҳон кубоги саралаш босқичи ҳамда Евроосиё лигаси мусобақаларини ташкил этиш жараёни юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, халқаро мусобақаларни юқори савияда ўтказиш ва минтақада от спортини ривожлантириш борасидаги изчил ишларни давом эттириш борасида сўз юритилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг