Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатини муваффақиятли якунлади

Беҳзод Ҳожиматов · 26.12.2024 · 14:40 · 518 views
Ўзбекистон оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатини муваффақиятли якунлади
Ўзбекистон оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатини муваффақиятли якунлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қатарда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди.

Ўсмирлар ўртасида +102 кг вазн тоифасида қатнашган Омадилло Олимов даст кўтаришда 156 кг, силтаб кўтаришда 205 кг ва умумий ҳисобда 361 кг натижа билан мутлақ чемпионликка эришди ва 3 та олтин медалга сазовор бўлди. Ёшлар тоифасида ҳам ўз омадини синаб кўрган полвонимиз ушбу натижа билан яна 3 та бронза медалини терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари мазкур қитъа биринчилигида 17 тадан олтин ва кумуш, 10 та бронза, жами 44 та медалга сазовор бўлди.