Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Араб дунёси институти ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

UzDaily · 07.03.2026 · 20:42 · 322 views
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Араб дунёси институти ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Араб дунёси институти ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари Азизбек Маннопов ҳамда Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги Доимий вакили Камол Мухтаров Шавки Абдул Амир — Париждаги Араб дунёси институти бош директори билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Жамғарма ва Институт ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, қўшма маданий ташаббусларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар аввалги ҳамкорликнинг муваффақиятли тажрибасини, жумладан “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари” кўргазмасини ўтказиш тажрибасини алоҳида қайд этдилар ҳамда ўзбек рақс санъатига бағишланган янги қўшма лойиҳа имкониятларини муҳокама қилдилар.

ҳунингдек, келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари, хусусан профессионал алмашинувлар, қўшма тадқиқотлар ва музей лойиҳаларини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

UzDaily · 👁 322 views · 07.03.2026 · 20:42