Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон кончилик вазири Henan Investment Group раҳбарияти билан инвестицияларни муҳокама қилди

UzDaily · 28.05.2025 · 13:15 · 293 views
Ўзбекистон кончилик вазири Henan Investment Group раҳбарияти билан инвестицияларни муҳокама қилди

Ўзбекистон кончилик вазири Henan Investment Group раҳбарияти билан инвестицияларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 27 май куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов ҳамда вазирлик мутасаддилари Henan Investment Group Co., Ltd. компанияси бош директори Зҳу Ҳонгбинг бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Тадбирда компания томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан тоғ-кон саноати ва геология соҳасига инвесторларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Henan Investment Group Co., Ltd. вакиллари соҳанинг инвестицион жиҳатдан жозибадорлиги, геология қидирув ишлари ва металлургия йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидладилар.