Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ЕТТБ ялпи шартномаларни жорий этиш ва метро тарифларини ислоҳ қилишни муҳокама қилишди
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ЕТТБ ялпи шартномаларни жорий этиш ва метро тарифларини ислоҳ қилишни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 19 июнь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт ва алоқа соҳаларини молиявий тартибга солиш ва нарх сиёсати департаменти ходимлари ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида жамоат транспортида брутто-шартнома тизимини ривожлантириш ҳамда метрополитен хизматлари учун тариф методологиясини халқаро тажриба ва илғор амалиётлар асосида такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар брутто-шартнома тизимини қўллаш ҳамда метрополитен тариф сиёсатини такомиллаштиришда ривожланган давлатлар тажрибаси, ушбу йўналишларда самарадорликни оширишга хизмат қилувчи омиллар ва уларни Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.
ЕТТБнинг шаҳар транспорти бўйича мутахассиси Иан Женнингс мазкур йўналишдаги халқаро тажриба ва амалий ёндашувлар бўйича ўз тавсияларини билдирди.
Учрашув якунида жамоат транспорти тизимини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш, тариф сиёсатини ривожлантириш ҳамда соҳада ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келгусида ҳам яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.