Иқтисод

Ўзбекистон HBK Contracting билан Янги Тошкентдаги лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон HBK Contracting билан Янги Тошкентдаги лойиҳаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон HBK Contracting билан Янги Тошкентдаги лойиҳаларни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Қатарнинг HBK Contracting қурилиш компанияси билан инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов HBK Contracting президенти шайх Али бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди.

Музокараларнинг асосий мавзуларидан бири компаниянинг Янги Тошкентни ривожлантиришда эҳтимолий иштироки бўлди. Томонлар маъмурий бинолар қуриш ва метро бекатлари яқинида тутиб қолувчи автотураргоҳлар ташкил этиш масалаларини кўриб чиқди.

Шунингдек, ахборот технологиялари, сув тайёрлаш ҳамда оқова сувларни тозалаш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув иштирокчилари Бухорода янги халқаро аэропорт қуриш лойиҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Уни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш режалаштирилган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.