Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон фуқаролари учун Британияда мавсумий иш квоталари оширилади

Дилафруз Ниязова · 18.09.2025 · 18:00 · 231 views
Ўзбекистон фуқаролари учун Британияда мавсумий иш квоталари оширилади
Ўзбекистон фуқаролари учун Британияда мавсумий иш квоталари оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Лондон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшан Усманов ҳамда Британиянинг “Association of Labour Providers” (ALP - Меҳнат таъминотчилари уюшмаси) бош директори David Camp билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Маълумот учун: ALP - Буюк Британиянинг мавсумий ишлар, озиқ-овқат, саноат, логистика каби соҳаларда ишчиларни етказиб берувчи ва манфаатларини қўллаб қувватловчи ташкилоти. Ушбу уюшмага 300 дан зиёд йирик компаниялар аъзо. 

Музокарада, Буюк Британия Меҳнат таъминотчилари уюшмаси (ALP) директори жаноб David Camp: "Ўзбекистон Миграция агентлиги билан ўзбекистонлик ёшларни Англия корхоналарига ишга жойлаштиришдаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёрмиз", - дея таъкидлади.

Учрашувда, Британиянинг мавсумий ишчилар дастури бўйича Ўзбекистон фуқаролари учун квоталарни ошириш, янги мавсумий операторлар билан шартномалар тузиш ҳамда юртдошларимизни хавфсиз ва ташкиллаштирилган ҳолда ишга ёллаш юзасидан келишувга эришилди.