Ўзбекистон

Ўзбекистон элчиси Қорачой-Черкесия раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон элчиси Қорачой-Черкесия раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон элчиси Қорачой-Черкесия раҳбари билан учрашди / Фото: «Дунё» АА.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов республикага амалий ташрифи давомида Қорачой-Черкесия Республикаси раҳбари Рашид Темрезов билан учрашди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Томонлар минтақалараро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

Рашид Темрезов ўзбек дипломати ташрифини муҳим воқеа деб атаб, у икки томонлама алоқаларни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар очишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, гуманитар ва маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш алоҳида аҳамиятга эга.

Учрашув иштирокчилари, шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.