Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбeкистон делегацияси Саудия Арабистонига ташриф буюради

Беҳзод Ҳожиматов · 25.07.2016 · 12:11 · 412 views
Ўзбeкистон делегацияси Саудия Арабистонига ташриф буюради
Ўзбeкистон делегацияси Саудия Арабистонига ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 25-28-июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташриф буюради.

Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида Иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар бўйича Ислом комиссиясининг 39-сессиясида ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар юқори мансабдор шахсларининг мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф дастуридан ИҲТ ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ҳам ўрин олган.