Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон делегацияси БРИКС саммитида иштирок этди

Дилафруз Ниязова · 09.07.2025 · 10:45 · 281 views
Ўзбекистон делегацияси БРИКС саммитида иштирок этди
Ўзбекистон делегацияси БРИКС саммитида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2025 йил 6–7 июль кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида БРИКСнинг 17-саммитида иштирок этди.

Ушбу нуфузли форумда 38 та давлат ва халқаро ташкилотларнинг делегациялари қатнашди.

Саммит доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва уни молиялаштириш, тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сунъий интеллектни ривожлантириш ва соғлиқни сақлаш тизимини интеграция қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси анжуман иштирокчиларига мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, жумладан иқтисодиётни модернизация қилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш, рақамли трансформация ва “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Саммит якунида декларация қабул қилиниб, унга кўра Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкорига айланди.