Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Бош вазири Озарбайжонга ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 27.12.2024 · 12:46 · 429 views
Ўзбекистон Бош вазири Озарбайжонга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Бош вазири Озарбайжонга ҳамдардлик билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Гусейн Гулиев орқали бутун қардош Озарбайжон халқига таъзия билдирди.

Бундан аввал у Озарбайжон Бош вазири Али Асадовга ҳам ҳамдардлик мактуби йўллаган эди.