Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон 5 ойда 46,8 миллион долларлик карам экспорт қилди

UzDaily · 30.06.2025 · 18:40 · 299 views
Ўзбекистон 5 ойда 46,8 миллион долларлик карам экспорт қилди

Ўзбекистон 5 ойда 46,8 миллион долларлик карам экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–май ойлари давомида Ўзбекистон 122,9 минг тонна карам экспорт қилди. Экспортдан тушган умумий даромад 46,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Асосий экспорт бозорлари сифатида қўшни ва ҳамкор МДҲ давлатлари қайд этилган. Энг кўп миқдордаги карам Россияга етказиб берилган — 85,7 минг тонна. Ундан кейинги ўринларда Қозоғистон (23,4 минг тонна), Қирғизистон (7 минг тонна) ва Беларусь (4,3 минг тонна) жойлашган.

Қолган 2,5 минг тонна карам бошқа давлатларга экспорт қилинди.