“Ўзбекэнерго” АЖга янги раҳбар тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятига янги Бошқарув раиси тайинланди.
Улуғбек Мустафоев “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятига Бошқарув раиси этиб тайинланди.
Мазкур лавозимда у Фазлиддин Саломовни алмаштирди. Бунгача Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти Ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Саломов “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси лавозимида 8 ойдан сал кўпроқ вақт фаолият юритди.
UzDaily
·
👁 385 views
·
14.06.2017 · 12:55