Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Низомиддин Бакиров Ўрмон хўжалиги бўйича давлат қўмитасига раис этиб тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 26.05.2017 · 17:40 · 326 views
Низомиддин Бакиров Ўрмон хўжалиги бўйича давлат қўмитасига раис этиб тайинланди
Низомиддин Бакиров Ўрмон хўжалиги бўйича давлат қўмитасига раис этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўрмон хўжалиги бўйича давлат қўмитасига раис тайинлади.

2017 йилнинг 22 май куни имзоланган Президент Фармонига кўра, Низомиддин Бакиров Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги бўйича давлат қўмитасига раис этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 11 май куни “Ўрмон хўжалиги бўйича давлат қўмитаси”ни ташкил этиш тўғрисидаги Фармон ва қарорни имзоланган эди.