Нидерландия ва Япония ЖЧ-2026да дуранг ўйнади
Нидерландия ва Япония ЖЧ-2026да дуранг ўйнади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи турида Нидерландия ва Япония терма жамоалари дуранг натижа қайд этди. F гуруҳидан ўрин олган учрашув АҚШнинг Даллас шаҳрида бўлиб ўтди ва 2:2 ҳисобида якунланди.
Нидерландия терма жамоаси сафида Вирджил ван Дейк 50-дақиқада ва Крисенсио Саммервилл 64-дақиқада гол урди. Япония жамоаси эса Кэйто Накамуранинг 57-дақиқадаги ҳамда Даити Камаданинг 88-дақиқадаги голлари билан жавоб қайтарди.
Биринчи тур якунларига кўра, ҳар икки жамоа F гуруҳида бир очкодан жамғарди.
Кейинги турда Роналд Куман бошчилигидаги Нидерландия терма жамоаси Швецияга қарши майдонга тушади. Япония терма жамоаси эса Тунис билан баҳс олиб боради. Ҳар икки учрашув 20 июнь кунига белгиланган.