Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

«Навоийазот» АЖ лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитларни жалб этади

Беҳзод Ҳожиматов · 26.07.2017 · 11:09 · 407 views
«Навоийазот» АЖ лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитларни жалб этади
«Навоийазот» АЖ лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитларни жалб этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Навоийазот» акциядорлик жамияти иккита инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий кредитларни жалб этади.

2017 йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Президенти “Навоийазот АЖ инвестицион лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Президент қарорига кўра, «Навоийазот» АЖ аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича қурилиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Япония банкларининг кредитларини жалб этади.