Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–август ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан реал ҳисобда 17 фоизга ошди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Навоий вилоятида бозор хизматлари ҳажми 18,5 фоизга, пойтахтда эса 18,4 фоизга ўсди. Сирдарё вилоятида ушбу кўрсаткич 17,7 фоизга ошди.
Андижон, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида 17,6 фоизлик ўсиш қайд этилди.
Бухоро вилоятида кўрсатилган хизматлар ҳажми 17,2 фоизга, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида эса 17,1 фоизга ўсди.
Наманган вилоятида ўсиш 16,8 фоизни, Қорақалпоғистон Республикасида эса 16,4 фоизни ташкил этди.
Ҳудудлар орасида энг паст ўсиш суръатлари Фарғона ва Тошкент вилоятларида кузатилди — ҳар иккисида ҳам 16,3 фоиз.