Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулияти янада оширилади

UzDaily · 21.10.2025 · 19:25 · 272 views
Мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулияти янада оширилади

Мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулияти янада оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузиш натижасида фуқаронинг ҳаёти ва соғлигига зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрнини қоплашда мувофиқликни баҳолаш органи товарни (ишни, хизматни) сотувчи, тайёрловчи (ижрочи) билан бирга солидар жавобгар бўлади.

Стандартларнинг мажбурий талабларига мос бўлмаган маҳсулотнинг камида етмиш фоизини қонунчиликда белгиланган тартибда чақириб олган юридик шахслар белгиланган молиявий санкциялардан озод қилинади.

Техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотнинг камида етмиш фоизини қонунчиликда белгиланган тартибда чақириб олган ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи ёки импорт қилувчилар ҳам белгиланган молиявий санкциялардан озод қилиниши белгиланди.

Мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузган мувофиқликни баҳолаш органи ва унинг мансабдор шахслари қонунга ҳамда сертификатлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ жавобгар бўлади.

UzDaily · 👁 272 views · 21.10.2025 · 19:25