Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочиси томонидан бекор қилиниши мумкин бўлади

Дилафруз Ниязова · 07.03.2026 · 11:45 · 248 views
Мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочиси томонидан бекор қилиниши мумкин бўлади
Мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочиси томонидан бекор қилиниши мумкин бўлади / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва мажбуриятларни ижро этиш масалаларини тартибга солувчи қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади.

Ҳужжатга кўра, агар ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш таклифга розилик берса, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи идоралар томонидан мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочисининг қарори асосида бекор қилинади.

Давлат ижрочисининг қарори унда кўрсатилган шахсга мол-мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос бўлади.

Бунда мол-мулк бўйича мавжуд мажбуриятлар унинг собиқ эгаси бўлган қарздор зиммасида қолади, бундан ундирувчи мазкур мажбуриятларни бажаришни ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган ҳоллар мустасно.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.