7
Ўзбекистон

Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди
Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга амалий ташриф доирасида Туркий давлатлар ташкилотининг янги тайинланган бош котиби Мирвоҳид Азимовни қабул қилди.

Учрашув давомида жорий йил 11 ноябрдан ўз лавозимига киришаётган Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби олдида турган устувор вазифалар, Ўзбекистон ва ташкилот ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилаётган ТДТ саммитига пухта тайёргарлик кўриш, уни юқори ташкилий савияда ва мазмунли ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари Мирвоҳид Азимовни масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унинг Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби сифатидаги фаолиятига муваффақиятлар ва самарали натижалар тилади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.