Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Мирзанозим Дўстмуратов «Дори-Дармон» АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 28.01.2025 · 18:15 · 332 views
Мирзанозим Дўстмуратов «Дори-Дармон» АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди
Мирзанозим Дўстмуратов «Дори-Дармон» АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мирзанозим Дўстмуратов «Дори-Дармон» акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди, ортопед, травматолог ва протезотехник бўлган Мирзанозим Мирзабекович Дўстмуратов аввалроқ «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик компаниясининг тугатиш комиссияси раиси лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лавозимни аввал Умида Солиҳбоева эгаллаган эди.