Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Мингео ва Schlumberger сейсмик тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 07.08.2025 · 13:50 · 305 views
Мингео ва Schlumberger сейсмик тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Мингео ва Schlumberger сейсмик тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ўзбекгеофизика» АЖ раҳбарияти ва Schlumberger халқаро сервис компанияси вакиллари ўртасида видеоконференсалоқа тизими орқали учрашув ташкил этилди.

Тадбирда сейсмик қидирув маълумотларини қайта ишлаш ва талқин қилиш соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар тажриба алмашинуви, илғор технологияларни жорий этиш ва Ўзбекистондаги геофизик тадқиқотлар самарадорлигини оширишга қаратилган ҳамкорликни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар.