Маданият

“Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими ўтказилди

“Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими ўтказилди
“Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими ўтказилди

 

Tashkent City Конгресс-ҳолида Жалолиддин Мангубердига бағишланган “Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига сериалнинг биринчи қисми намойиш этилди.

 

Турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган мазкур картина ростан ҳам бошқа сериал ва фильмларимиз билан солиштирганда анча яхши чиққан. Бунга етарлича ҳаракат, меҳнат қилингани ҳам сабаб бўлган.

 

Фильмни суратга олиш учун Туркиядаги 30 гектар майдонда барпо этилган “Bozdag film” платосида юртимизнинг XIII асрга оид муҳити жонлантирилган. 1200 нафар ишчи-хизматчининг меҳнати билан 3500 кв/м майдонда баландлиги 5,5 метр бўлган икки қаватли Хоразмшоҳ саройи қурилган. 200 дан ортиқ либосчилар ўзбек ва турк рассомлари эскизлари асосида минглаб тарихий костюмларни тикиб, тайёрлашган. Истанбулдан 750 км масофадаги Оқсарой музофотида саҳро жанг саҳналари суратга олинди.

 

Сериалининг биринчи фасли 13 қисмдан иборат бўлиб, унинг премьераси 2021 йилнинг январь ойида телетомошабинларга тақдим этилиши режалаштирилаётган экан.

 

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.