Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Малайзия делегацияси Эски Жува бозорига ташриф буюрди

UzDaily · 16.06.2026 · 16:05 · 27 views
Малайзия делегацияси Эски Жува бозорига ташриф буюрди

Малайзия делегацияси Эски Жува бозорига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Малайзия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазири Датук Сери Ҳожи Муҳаммад бин Сабу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкентдаги Эски Жува фермерлар бозорига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар бозорнинг замонавий савдо инфратузилмаси, тадбиркорлик муҳити ҳамда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аҳолига етказиб бериш тизими билан яқиндан танишдилар.

Бозорнинг гавжум расталари бўйлаб саёҳат қилган делегация аъзолари мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар, зираворлар, гўшт маҳсулотлари, миллий ширинликлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг бой ассортиментини кўздан кечирдилар.

Ташриф дастури доирасида делегация учун миллий нон ишлаб чиқариш корхонасига ҳам экскурция уюштирилди. Меҳмонлар ўзбек халқининг қадимий нонвойчилик анъаналари билан танишиб, тандир нон тайёрлаш жараёнини бевосита кузатдилар.

Ташриф якунида Малайзия томони “Эски Жува” бозорини мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички савдони ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутаётган йирик савдо марказларидан бири сифатида баҳолади.

Меҳмонлар, айниқса, маҳаллий маҳсулотлар ассортиментининг кенглиги, маҳсулотларнинг табиийлиги ҳамда асрлар давомида шаклланган миллий савдо анъаналарининг бугунги кунгача сақланиб қолганини юқори эътироф этдилар.

UzDaily · 👁 27 views · 16.06.2026 · 16:05