Ўзбекистон

Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди

Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди
Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, бино ва иншоотларда ўрнатилган, доимий равишда фойдаланишда бўлган лифтлар 12 ойдан ошмаган ҳолда камида 1 марта тартибда мажбурий даврий техник кўрикдан ўтказилади.

Фойдаланишга топширилган ва янги ўрнатилган ҳар қандай лифт махсус электрон ахборот тизимида рўйхатга олинишидан аввал дастлабки техник кўрикдан ўтказилиши шарт.

Дастлабки техник кўрик лифт пудратчисининг мурожаатига биноан 10 иш кунидан кечиктирмай ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.

Бунда техник кўрик натижаларининг тоифасига қараб қуйидаги рангларда маълумот ёрлиғи лифтга ёпиштирилади:

  • фойдаланишга яроқли лифтга “яшил”;
  • қисман носоз лифтга “мовий”;
  • носоз лифтга “сариқ”;
  • фойдаланиш учун хавфли лифтга “қизил”.

Техник кўрик натижасида фойдаланиш учун хавфли ва қизил рангли маълумот ёрлиғи билан белгиланган лифтдан фойдаланиш тақиқланиши лозим.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.