Кубада Ислом Каримов вафоти муносабати билан мотам эълон қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Куба Давлат Кенгаши Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан расман мотам эълон қилди. Бу ҳақда Куба ОАВ хабар беради.
ОАВ хабарларига кўра, Кубада мотам маросими 5-сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 6:00 да бошланиб, соат 24:00 гача давом этади.
Мотам вақти давомида барча давлат ташкилотлари ва ҳарбий муассасалари биноларидаги Кубанинг давлат байроқлари туширилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов 2016-йилнинг 2-сентябрь куни инсульт касаллиги сабабли ҳаётдан кўз юмди.