Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш тартиби белгиланди

UzDaily · 03.02.2026 · 11:45 · 205 views
Кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш тартиби белгиланди

Кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори (38-сон, 30.01.2026 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, давлат хизмати қуйидагилар бўйича кўрсатилади:

фуқаронинг яшаш жойи манзили тўғрисидаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш бўйича мурожаати асосида тизимда таҳрирланган қайд варағи бериш;

мулкдорнинг кўчмас мулкида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахс (шахслар) тўғрисидаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш бўйича мурожаати асосида тизимда манзил бўйича рўйхатдан ўтганлар ҳақида таҳрирланган маълумотнома бериш.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари мазкур соҳада ваколатли орган ҳисобланади.

Ариза берувчи сўровнома бериш учун ваколатли орган ёки давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП (my.gov.uz) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ваколатли органга келиб тушган сўровнома 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Ваколатли орган томонидан сўровномада кўрсатилган маълумотларни ўрганиш натижаларига кўра, таҳрирланган маълумот тизим орқали QR-код қўйган ҳолда тасдиқланади ҳамда шу куннинг ўзида ариза берувчига хабарнома юборилади.

UzDaily · 👁 205 views · 03.02.2026 · 11:45