Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Кант цемент заводи Ўзбекистондаги ваколатхонасини тугатади

Дилафруз Ниязова · 22.10.2025 · 21:10 · 367 views
Кант цемент заводи Ўзбекистондаги ваколатхонасини тугатади
Кант цемент заводи Ўзбекистондаги ваколатхонасини тугатади / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кант цемент заводи Ўзбекистондаги ўз ваколатхонасини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Akchabar нашрининг хабар беришича, тегишли қарор 17 октябрь куни корхонанинг навбатдан ташқари акциядорларнинг умумий йиғилишида маъқулланган.

Йиғилиш баёнига кўра, ваколатхонани тугатиш билан боғлиқ барча зарур ташкилий-ҳуқуқий ишларини амалга ошириш директорига топширилган. Шунингдек, компания низомидан Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритишни назарда тутувчи банд чиқариб ташланган.

Заводнинг ваколатхонаси аввал Ўзбекистонга цемент етказиб беришни мувофиқлаштириш ва ўзбек ҳамкорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш билан шуғулланган.