Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

JICA делегацияси юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш лойиҳаси натижалари билан танишди

UzDaily · 06.02.2026 · 19:00 · 193 views
JICA делегацияси юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш лойиҳаси натижалари билан танишди

JICA делегацияси юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш лойиҳаси натижалари билан танишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг 1–6 февраль кунлари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи амалга оширилмоқда.

Ташрифнинг асосий мақсади ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш учун яратилган шароитлар ҳамда ногиронликка олиб келувчи асосий касалликларни эрта реабилитация қилиш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар натижаларини баҳолаш, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда тажриба алмашишни кучайтиришдан иборат.

Ташриф доирасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан учрашувлар ўтказилиб, қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

“Ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва уларни назорат қилиш” лойиҳаси доирасида бажарилган ишлар ва эришилган натижалар;

Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказида реабилитация хизматларини ривожлантириш лойиҳасида Агентлик иштирокининг асосий йўналишлари;

Икки томонлама ҳамкорлик доирасида ногиронликни олдини олиш мақсадида эрта реабилитация қилиш хизматларини йўлга қўйиш.

Делегация аъзолари шунингдек, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази фаолияти билан танишишни режа қилган.

UzDaily · 👁 193 views · 06.02.2026 · 19:00