ЖБ: 2017-йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,4 фоизни ташкил этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Жаҳон Банкининг январь сонидаги “Жаҳон иқтисодиётининг истиқболлари” номли маърузасида 2017-йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,4 фоизни ташкил этади дейилган.
2017-йилнинг 10-январь куни Жаҳон Банки “Жаҳон иқтисодиётининг истиқболлари” номли маърузани чоп этди. Сешанба куни чоп этилган маърузада қайд этилишича, ўтган йили бутун дунёда кузатилган иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайишидан сўнг, 2017-йилда 2,7 фоизгача ўсиш кутилмоқда.
Банк экспертларининг прогнозига кўра, 2018-2019-йилларда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,4 фоизни ташкил этади. Қайд этамиз, Жаҳон банки 2016-йилнинг июнь ойидаги прогнозига қараганда Ўзбекистонда ЯИМнинг 2017-2018-йиллардаги ўсишини 0,2 фоизга оширган.
Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2016-йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 7,3 фоизни ташкил этди.
UzDaily
·
👁 348 views
·
11.01.2017 · 12:02