Жавоҳир Синдоров 2026 йилги Naroditskiy Memorial Blitz турнирида ғолиб бўлди
Жавоҳир Синдоров 2026 йилги Naroditskiy Memorial Blitz турнирида ғолиб бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров таниқли шахматчи ва гроссмейстер Даниел Народитский хотирасига бағишланган Народитский Мемориал Блитз 2026 турнирида ғолиб чиқди.
Мусобақа якунида Ўзбекистон вакили мумкин бўлган 9 баллдан 7,5 балл тўплади ва биринчи ўринни эгаллади.
Турнирдаги ғалабаси учун Синдоров 6000 долларлик бош совринни қўлга киритди.
Аввалроқ, ўзбекистонлик гроссмейстер Naroditskiy Memorial Blitz 2026 турнирида ҳам ғолиб бўлган ва хотира мусобақасида икки карра ғалаба қозонган эди.