Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Жанубий Корея Бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради

Беҳзод Ҳожиматов · 27.03.2017 · 13:47 · 335 views
Жанубий Корея Бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради
Жанубий Корея Бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жанубий Корея Бош вазири ўринбосари ҳамда Таълим вазири Ли Чжун-Сик бу ҳафтада Ўзбекистонга ташриф буюради.

Корея Республикаси Таълим вазирлигининг хабар беришича, Ли Чжун-Сик душанба куни Қозоғистон ва Ўзбекистон бўйлаб ўз ташрифини бошлаган.

Ўзбекистонга ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари Ўзбекистондаги расмий шахслар билан музокаралар ўтказади. Томонлар мамлакатлар ўртасидаги стратегик муносабатларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар.