Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Жаҳон банки делегацияси Тошкентда ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 04.10.2016 · 18:14 · 350 views
Жаҳон банки делегацияси Тошкентда ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди
Жаҳон банки делегацияси Тошкентда ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов 2016-йилнинг 3-октябрь куни жаноб Жан-Питер Олтерс раҳбарлигидаги Жаҳон банки делегацияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.

Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов меҳмонларга Ўзбекистондаги меҳнат бозорининг жорий ҳолати ва ривожланиш тенденциялари, янги ишчи ўринларини яратиш борасидаги вазирлик олди турган долзарб вазифалари тўғрисида маълумот берди.

Учрашув давомида томонлар республикада кичик тадбиркорлик ва микро-бизнесни ривожлантириш энг кўп ишчи ўрин яратиши сабабли аҳолини иш билан таъминлашда устувор масалалардан эканлиги таъкидланди. Шу муносабат билан республикада кичик тадбиркорлик ва микро-бизнесни ривожлантириш учун уларнинг лойиҳаларини молиялаштириш жудаям муҳим. Бу борада халқаро молия ташкилотлари, жумладан Жаҳон банкининг қўшимча молия ресурсларини ажратиши жудаям долзарблиги қайд этилди.